Журу: "Жака менга Пирлони эслатиб юборяпти"

Aslanov Jasurbek
26 май 2016, 16:10
"Гамбург" ҳимоячиси Йохан Журу "Арсенал" футболчисига айланган Гранит Жака ҳақида фикр билдирди.

"Жака тўп билан яхши ишлайди. Унинг чап оёғи сехрли ва Гранит тўпни ҳар қандай нуқтага ташлаб бериши мумкин. Бундан ташқари, у тўп олишда ҳам яхши ишлайди. Умуман олганда ажойиб футболчи. Жака ўз ҳаракатлари билан менга Пирлони эслатиб юборади. У 40 метрдан футболчининг оёғига тўпни аниқ етказиб беради" - дейди Журу.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror