

"Мени, оиламни, шунингдек, директорлар кенгашини қаттиқ ҳақорат қилишди, бизга жуда кўп тахдидлар бўлди. Матбуот ҳам ҳақоратлашдан чарчамади. Буларнинг барчаси чегарадан ўтиб кетди.
Одамлар сирларимизни очишимизни исташди. Бизни қўрқоққа чиқаришди. Одамлар менда қаршилик кўрсатиш қобилияти жуда катта деб ҳисоблашади, бироқ менда нималар борлигини яхши биламан - асосийси катта тажриба.
Танқид - доимо одамни кучли қилади деб ҳисоблаганман. Сўнгги бир неча ойдаги бўлган воқеалар эса - чегарадан ўтиб кетди", - деди Бартомеу.



