⚡️ Жозе Моуринью АПЛга қайтиши мумкин — talkSPORT

Sherzod Nurmatov
16 апр 2026, 14:10
"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуринью фаолиятини "Ньюкасл"да давом эттириш эҳтимоли бор.

Манбага кўра, "ҳаккалар"нинг саудия арабистонилик эгалари португалиялик мураббийни қадрлайди ва ҳозирги мураббий Эдди Хау жамоани тарк этса, у билан ҳамкорлик қилишни хоҳлайди. Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ҳам инглиз клубининг шорт-листига киритилган. Жорий мавсум охирида "Борнмут"ни тарк этадиган Андони Ираола ҳам Тайн-энд-Уир графлиги жамоаси учун потенциал мураббий сифатида кўриб чиқилмоқда.

"Ньюкасл" айни пайтда АПЛ жадвалида 42 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф