Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"
02 авг 2024 20:35
Янгиликлар
Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"
Португалия термаси футболчиси Диогу Жота миллий жамоа сардори Криштиану Роналду ҳақида гапирди.
Португалия термаси Евро-2024 чорак финалида Франция термасига пенальтилар сериясида имкониятни бой берди.
"Бу ҳақда нимадир дейиш қийин. Биз охиригача бора олардик, бироқ чорак финалда мағлуб бўлдик. Ўз ватанимга доимо ёрдам беришга тайёрман.
Евро-2024 Роналду учун термадаги сўнгги турнир деб ҳисобламайман. У бу менинг сўнгги турнирим деганини эшитмадим ҳам. Узоқ йиллардан бери у менга доимо илҳом бериб келган.
У менинг кумирим, "Олтин тўп"нинг кўп карра соҳиби. У мен учун доимо намуна бўлиб келган. У билан бир кийим алмаштириш хонасида ўтирганимдан, нималарнидир ўрганганимдан хурсандман. Ундан доимо миннатдорман", - деди Жота.
Ўхшаш янгиликлар
00:56
Ўзбекистон U-18 қизлар терма жамоаси Эронни CAFA мусобақасида мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ 2
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар