Жоржио Кьеллини Мессини тўхтатиш йўлини айтди

16 ноя 2017, 22:40
“Ювентус” ҳимоячиси Жоржио Кьеллини “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мессининг ҳаракатларига тўсиқ бўлишни истасанг, ютқазишинг аниқ. У ўйинни шу қадар тез “ўқий” оладики, сен уни тўхтатишга улгурмай қолишинг мумкин. Мессининг тўхатишни ягона йўли – бу жамоавий ўйиндир Сен дунёда энг зўри бўлишинг мумкин, аммо Мессини бир ўзим тўхтатаман, деб ўйласанг, катта хатога йўл қўйишинг мумкин”, дейди италиялик ҳимоячи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Corriere della Sera