

"Янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини деярли якунладик. Қўл остимдаги таркибдан кўнглим тўқ. Жамоа ҳужумчиси Кожо Жоэль тез орада Туркиядаги йиғинимизга қўшилади, у Осиё кубогидан кейин бироз бетоблиги сабабли кечроқ келмоқда.
Жамоага таклиф этиладиган охирги янги футболчи таянч ярим ҳимоячиси бўлади. Биз бу масалада легионер ўйинчи билан гаплашганмиз. У билан майдон марказимизни янада кучайтирамиз. У ҳам яқин орада Туркиядаги йиғинимизга қўшилиши кутилмоқда. Шу билан таркиб масаласи ёпилади", - дейди Вадим Карленович клуб матбуот хизмати билан суҳбатда.




