Жиру фаолиятини "Челси"да давом эттирмоқчи

Aslanov Jasurbek
30 июл 2018, 12:15
"Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру жамоани тарк этишни режалаштирмаяпти.

Маълумотларга кўра, 31 ёшли форвард Лондон жамоасида қолиб, асосий таркибдаги жой учун курашмоқчи. Агар "кўклар" "Ювентус"дан Гонсало Игуаинни сотиб олса, Жирунинг имкониятлари камаяди.

Сўнгги мавсум Жиру қишгача "Арсенал"да ўйнаб, чемпионатни "Челси" таркибида якунлади. У АПлнинг 29та ўйинида майдонга тушиб, 7та гол урди. Олдинроқ, францияликка "Марсель" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›