«Жирона» – «Барселона» учрашуви АҚШда бўлади(ми?)

Narzulla Saydullayev
25 авг 2018, 08:41
Ла Лига раҳбарлари Испаниядан ташқарида ўтадиган биринчи ўйин борасида қарор қабул қилишди.

Испания чемпионатининг 21-туридан ўрин олган, 2019 йил 27 январь кунига белгиланган «Жирона» – «Барселона» учрашуви АҚШда бўлади.

Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас бу таклифни «Жирона»га юборди ва жавобни кутмоқда.

Дастлаб раҳбарият 28-турдан ўрин олган «Бетис» – «Барселона» учрашувини танлашганди.

Олдинроқ Испания чемпионати Relevent Sports халқаро медиакомпанияси билан 15 йиллик шартнома тузганди. Ушбу келишувга кўра Ла лиганинг баъзи ўйинлари Шимолий Америка давлатларида ўтказилади.

Бироқ футболчилар бунга қаршилар ва хаттоки бойкот эълон қилишга ҳам тайёрлар.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com