Жейми Варди: «Ҳеч қачон буни ҳис қилмаганман»

Narzulla Saydullayev
3 май 2016, 07:37
«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди «Лестер» Англия чемпиони бўлганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Бу ғаройиб ҳиссиётлар. Ҳеч қачон буни ҳис қилмаганман. Ўтган йил биз премьер-лигада қолиш учун курашдик, шанба куни эса Англия чемпионлиги учун бериладиган кубокни бошимиз узра кўтарамиз. Бу мавсумда барча ажойиб меҳнат қилди.

Бу клуб тарихидаги энг йирик ғалаба, ушбу тарихий ғалабада биз ҳам иштирок этганимиздан фахрланамиз», – дейди Варди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›