Жером Боатенг: “Бавария” – “Реал” қарама-қаршилиги бу финал олдидан финал”

Aslanov Jasurbek
17 мар 2017
“Бавария” ҳимоячиси Жером Боатенг жамоасининг ЕЧЛ чорак финалдаги рақиби “Реал” билан бўладиган тўқнашув ҳақида гапириб ўтди.

“Бу чорак финалнинг энг қизиқарли учрашуви бўлишига шубҳа йўқ. Бу баҳсни финал олдидан финал деб бемалол айтиш мумкин.

Ярим финалга йўл олмоқчи бўлсак,  биз икки маротаба ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз лозим.

Ўйлайманки, “Реал” ҳам бу каби қуръадан хурсанд эмас. Ҳар иккала жамоа юксак нуфузга эга. Шу сабаб имкониятларни 50/50 баҳолаган бўлардим”, дейди Боатенг.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: «Бавария» расмий сайти