

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" 22 ноябрь куни, яъни эртага А Серия доирасида "Удинезе" меҳмони бўлади.
Эътиборлиси, жароҳати сабаб бир неча ўйинларни ўтказиб юборган Элдор Шомуродов эртанги ўйин қайдномага киритилди ва ҳамюртимиз яна майдонга қайтади.
Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади ва сайтимизда матнли трансляция қилинади.
ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ




