
Генуя клуби ишқибозлари қурбон бўлган 43 киши хотирасига 43 дақиқа жимлик сақлашди. Кейин улар шаҳар номини айтиб бақиришди.
Ўйиндан олдин бир дақиқа сукут сақланди, кейин эса майдонга қурбон бўлганларнинг яқинлари таклиф этилди.
14 август куни Генуяда автомобил кўпригининг бир қисми қулаб тушди. Ушбу ходиса туфайли 43 киши вафот этди.