Жек Уилшер 30 ёшидаёқ мураббийликни бошлаши мумкин
30 июн 2022 00:55
Янгиликлар
Жек Уилшер 30 ёшидаёқ мураббийликни бошлаши мумкин
Ярим ҳимоячи Жек Уилшер фаолиятини якунлаб, "Арсенал"да мураббийлик қилиши мумкин.
"Evening Standard" хабарига кўра, "канонирлар" айни дамда U-23 ва U-18 жамоаларига мураббий изламоқда. Олдинроқ ушбу жамоалар мураббийлари "Кроули Таун" таклифини қабул қилганди.
Шу сабабли энди лондонликларнинг собиқ футболчиси Жек Уилшер ушбу жамоалардан бирини бошқаришга номзод сифатида кўрилмоқда. Айни дамда у жамоасиз бўлиб турибди.
Ўтган мавсумни Уилшер Дания чемпионатидаги "Орхус" таркибида ўтказиб, 14 ўйинда 1 голли пас қайд этди. Клуб у билан шартномани узайтиргани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар