

ЖЧ, ½ финал
Англия - Аргентина 1:2
Голлар: 55 - Энтони Гордон, 85 - Энцо Фернандес, 90+2 - Лаутаро Мартинес
Англия: 1. Жордан Пикфорд, 6. Марк-Израэль Гехи, 5. Жон Стоунз (22. Айван Тони, 90+6’), 24. Рис Жеймс (15. Даниэль Бёрн, 82’), 25. Жед-Хотеп Спенс (11. Маркус Рашфорд, 90+6’), 4. Деклан Райс (3. Нико О'Райли, 83’), 8. Эллиот Андерсон, 10. Жуд Беллингем, 17. Морган Рожерс, 18. Энтони Гордон (2. Эзри Конса, 72’), 9. Харри Кейн.
Захира: 13. Дин Хендерсон, 23. Жеймс Траффорд, 12. Трево Чалоба, 14. Жордан Хендерсон, 16. Кобби Майну, 21. Эберечи Эзе, 7. Букайо Сака, 19. Олли Уоткинс, 20. Чуквунонсо Мадуэке.
Аргентина: 23. Эмилиано Мартинес, 26. Науэль Молина (4. Гонсало Монтьель, 73’), 13. Кристиан Ромеро, 6. Лисандро Мартинес (19. Николас Отаменди, 73’), 3. Николас Тальяфико (22. Лаутаро Мартинес, 81’), 24. Энцо Фернандес, 20. Алексис Мак Аллистер, 5. Леандро Паредес (15. Николас Гонсалес, 64’), 10. Лионель Месси, 9. Хулиан Альварес, 17. Жулиано Симеоне (7. Родриго Де Пауль, 72’).
Захира: 1. Хуан Муссо, 12. Херонимо Рульи, 2. Маркос Сенеси, 25. Факундо Медина, 8. Валентин Барко, 11. Жовани Ло Чельсо, 14. Эксекиэль Паласиос, 18. Николас Пас, 16. Тьяго Альмада, 21. Хосе Лопес.
Огоҳлантиришлар: 37 - Эллиот Андерсон, 42 - Лисандро Мартинес, 51 - Кристиан Ромеро, 90+4 - Родриго Де Пауль
🕘 90+12. Ўйин якунланди, Аргентина - финалда! Рақиб - Испания!
90+6. Энди Англия икки ҳимоячи ўрнига икки ҳужумчини ташлади ўйинга.
90+3. Олти дақиқа қолди, буёғига энди ким нима қила оларкин…

⚽️ 90+2. ГОЛ! Лаутаро ҳисобни оширди! Мессининг узатмасидан сўнг Мартинес бош билан дарвозага аниқ йўллади!
90+2. Мак Аллистернинг ерлатиб берган зарбаси дарвоза устунига тегди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 9 дақиқа қўшиб берилди.
88. Яна Аргентина ҳужумда ва Англия ҳимояда бўлиб турибди…
86. Энди буёғига нима бўлади?!

⚽️ 85. ГОЛ! Энцо ҳисобни тенглаштирди! Фернандеснинг ўйиндаги тўртинчи узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлди!
85. Яна бир зарба Энцодан, буниси ҳам Пикфорд қайтармоқда!
84. Мессининг узатма аралаш зарбаси ноаниқ кетди.
83. Тухел майдонга яна икки ҳимоячини ташлади, натижада олтита ҳимоячи бўлмоқда Англияда.
77. Николас Гонсалеснинг дарвозага яқин масофада бош билан берган зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди…
76. Навбатдаги зарба бош билан, бу сафар ижрочи Алексис ва яна Пикфорд қайтарди!
76. Мак Аллистернинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди…
73. Жамоалар қайтишди ва ҳар икки терма жамоада ҳам ўзгаришлар амалга оширилди.
69. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
69. Пикфорд, нималар қиляпсан?! Гонсалеснинг бош билан берган зарбасини Жордан катта қийинчилик билан қайтарди…
66. Деклан Райсннг ерлатиб берган зарбасини Мартинес ушлаб олди.
61. Энцонинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
60. Энди хато англияликлардан бўлди, якуний зарбани Месси бермоқи бўлди, бироқ рақиблар блок қўйиб ташлашди.
58. Спенс!!! Даҳшат “подкат” ва Жулианодан тўпни “юлиб олди”.
57. Аргентина футболчилари хатога йўл қўйишди, бироқ Кейн тўпни тўхтата олмади.
56. Гол кўрдик ўйинда, энди Месси етакчилигидаги жамоа нима қиларкин?

⚽️ 55. ГОЛ! Гордон ҳисобни очди! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Энтони дарвозага аниқ жойлаб қўйди!
54. Паредеснинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
47. Пикфорд! Дастлаб, Симеоненинг зарбасидан сўнг тўпни Жордан қайтарди, кейинги зарба Алварес ижросида бўлди, бироқ рекошетга учраб, майдонни тарк этди.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
📊 Илк бўлимдан кейинги статистика:
xG - 0,05 - 0,03
Тўп назорати - 44% - 56%
Дарвоза томон зарбалар - 1 - 2
Аниқ зарбалар - 0 - 0
Бурчак зарбалар - 1 - 1
Узатмалар аниқлиги - 90% - 89%
🕘 45+3. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
38. Энцонинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси жуда хавфли, бироқ салгина ноаниқ бўлди.
37. Мессини майдон марказида англиялик футболчилар йиқитишди, сўнг аргентиналиклар келиб, рақиб билан талашиб кетишди.

36. Жеймснинг жарима зарбасидан дарвоза томон тепган тўпини Мартинес қайтарди.
33. Райснинг жарима зарбасидан узатиган тўпини Стоунз бош билан дарвозага йўллади, аммо ноаниқ бўлди.
29. Ўйинга қайтди жамоалар, яна тўп назорати Аргентинада.
25. Футболчилар томоқларини хўллаб олишлари учун қисқа танаффус эълон қилинди.
20. Энди секин-аста аргентиналиклар фаолликни ошириб, олдинга ўтмоқда.
9. Кураш остида бошланди баҳс, футболчилар шиддатни ошириб, ўйинни қиздиришмоқда.
5. Дастлабки дақиқаларда темп ўта юқори, англияликлар босимни оширмоқда.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни 2026 йилги Жаҳон чемпионати иккинчи ярим финал баҳси - Англия - Аргентина учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



