ЖЧ-2026 саралаши. 5 та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган Покистон терма жамоаси Тожикистонга минг машаққат билан етиб келмоқда

Narzulla Saydullayev
11 июн 2024, 12:49
Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги бир қатор ўйинлар бўлиб ўтади.

Душанбе шаҳрида Тожикистон терма жамоаси Покистонни қабул қилади. Иккала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш учун имконият қолмаган. Гуруҳдан Саудия Арабистони (13 очко) ва Иордания (10 очко) кейинги босқичга чиқиб бўлишган. Тожикистон ҳисобида 5, Покистон ҳисобида 0 очко бор. Яъни бугунги баҳсда қандай натижа қайд этилса ҳам Покистон охирги ўриндан юқорига кўтарила олмайди.

Покистон мана шу ўйинни ўтказиш учун Душанбега хусусий авиакомпанияга тегишли самолётда учиб келмоқчи бўлган. Аммо самолёт қушлар билан тўқнашгани сабабли рейс кечиктирилган. Терма жамоанинг 9 нафар аъзосигина бошқа рейс билан Душанбега етиб борган. Покистон бош вазирининг сайъ-ҳаракатлари билангина бугун тонгда (тахминан 2 соатча аввал) ўз бағрига қолган футболчи ва делегация аъзоларини олган чартер рейс Душанбега учиб кетди.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia