UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  2 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  1 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  24 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  10 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  15 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  9 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1

ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди" Янгиликлар

ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"

Эртага 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланади.

Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор мундиалда қатнашади. Шундай экан, ўзбек футболи оммасининг нигоҳи ушбу маросимга қаратилади. Биз эса қуръа олдидан собиқ футболчи Анвар Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Агар биз гуруҳдан чиқишни мақсад қилган бўлсак, осонроқ рақиблар тушгани маъқул бўларди. Агар биз ўз терма жамоамизни кучли рақиб терма жамоаларга қарши кўриш ва таққослаш ниятида бўлсак, ҳар бир қитъанинг энг номдор жамоаларига тушганимиз яхши бўларди.

Ростини айтсам, менга умуман фарқи йўқ — қайси терма жамоалар биз билан бир гуруҳдан ўрин олади. Аниқ биламанки, мен маза қилиб терма жамоамизга мухлислик қиламан.

Чунки аниқ билишимиз керак: ЖЧда осон рақиб бўлмайди. Ҳа, жамоалар сони кўпайди, лекин улар ҳам бизнинг терма жамоамиз каби саралашлардан ўтган.

Ишонаман, Жаҳон чемпионатида шов-шув қилишга қодир терма жамоамиз шаклланган — 2022 йилги Марокаш терма жамоаси каби. Қолаверса, омад ҳам керак бўлади", – дейди Анвар Ғофуров.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика