UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  0 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  1 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  1 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  22 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  15 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  9 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  2

ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди Янгиликлар

ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди

ЖЧ-2026 саралаш турнирининг ҳал қилувчи босқичида Нигерия терма жамоаси пенальтилар сериясида Конго ДР терма жамоасига имкониятни бой бериб, мундиалда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган эди.

Ғалаба қозонган конголиклар эса қитъалараро ўтиш ўйинларига йўл олишди.

Аммо нигерияликлар бу натижани адолатсиз деб ҳисобламоқда. Шикоят аризасида Конго ДР терма жамоасининг 6-9 нафар футболчисининг қонунийлиги шубҳа остига олинган. Бу футболчилар Европада (Франция, Нидерландия ва бошқа давлатларда) туғилган бўлиб, икки фуқароликка эга ҳисобланади.

ФИФА ва Конго ДР қонунчилигидаги зиддият

Нигерия футбол федерацияси бош котиби Муҳаммед Саниусининг таъкидлашича, ДР Конгонинг ички қонунларига кўра икки фуқароликка эга бўлиш тақиқланади.

Муҳаммед Саниуси: "Қоидалар жуда аниқ. Конго ДР қонунларига кўра, иккита паспортга эга бўлиш мумкин эмас. Уларнинг кўплаб ўйинчиларида ҳали ҳам Европа паспортлари мавжуд. ФИФА фақат ўз регламентларига таянади ва агар ҳужжатлар жойида бўлса, футболчиларга ўйнашга рухсат беради. Аммо биз ФИФА чалғитилган деб ҳисоблаймиз. Бу ҳақиқий фирибгарлик!".

Нигерияликларнинг фикрича, футболчилар ўз мамлакатларининг Европа паспортларидан воз кечиш бўйича тўлиқ жараёндан ўтмаган ва бу халқаро нормаларга зиддир.

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ бошлиғи Шерзод Игамбердиев ФИФА шу ҳафта ЖЧ-2026 плей-офф босқичида Конго ДР терма жамоаси ўрнига Нигерия терма жамоаси тушишини ёзди.

"Шу ҳафтада ФИФА Конго ДР ўрнига Нигерия плей-офф баҳсларида иштирок этишини тасдиқлайди".

Нима учун бу Ўзбекистон терма жамоаси учун муҳим?

Ушбу вазият нафақат Африка қитъаси, балки Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Гап шундаки, агар Конго ДР терма жамоаси ўтиш ўйинларини муваффақиятли якунласа, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида бизнинг терма жамоамизга рақиб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Конго ДР Қитъалараро плей-офф финалида Ямайка ҳамда Янги Каледония жуфтлиги ғолиби билан ўйнаши керак эди. Баҳслар 26 ҳамда 31 мартда ўтиши режалаштирилган.

ЖЧ-2026, K гуруҳи

Португалия

Қитъалараро плей-офф ғолиби

Колумбия

Ўзбекистон

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
25 фев 14:41:57
Korea
Конго тушмасин деган эдик,Нигерия келадиган бўляпти????
+2   
25 фев 14:34:31
Abror Toymurodov
Nimaga bu faqat Nigeriyaga ishlayapti Kongo undan oldin oyinlar otkazganku ularni ham bekor qilish kerak.Nigeriya Kongoning oldingi raqiblari bilan oynab yutsa undan keyin yollanmani olsin bolmasa Kongo chiqaversin
+1   
25 фев 15:07:56
GALABA Bizni take etmasin
Нигерия Узбекистон 1995 йилда уйнаган, курганлар борми?
+1   
25 фев 13:22:16
football4fans
Oʻzbekistonda ham shu muammolar bor. Bizda ham 2 ta fuqarolik mumkin emas. Lekin Rossiya fuqaroligini yoki boshqa davlat fuqaroligini olsangiz Ozbekiston tomonini ogohlantirmasangiz 2-ta davlat fuqarosi boʻlib yurasiz.
   
26 фев 18:44:53
Dilmurod Murodillayev
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узбекистон тарихида филиппов деган дарвозабон булганми????
Xa бўлган нефтчи посбонии бўлган терма битта ўйинда тушган
Ўзб-баа 2-3 бўлган ва жуда қўпол матоси туфайли еб қўйганмиз учрашув 1997-йилда бўлган
   
26 фев 18:44:33

26 фев 18:44:31

26 фев 18:44:26

26 фев 18:44:22

26 фев 17:14:42
Акмал Аляров
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Колганлар билан уйнашга вакт йук энди эрта индин уйинлар булади ку нигерияни бориши хам номалум
Мартни охирида плей офф бемалол улгуради.
   
25 фев 19:42:13
Soccerland777
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Терма жамоада агар адашмасам тошкентда Олег Беляков турганди Нигерия да Павел Бугало турганди
Ha, Belyakov turgan
   
25 фев 18:43:35
Азим Исмаилов
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
1996 йилда Нефтчи Фарғоанани дарвозабони эди, Владислав Филиппов
Терма жамоада агар адашмасам тошкентда Олег Беляков турганди Нигерия да Павел Бугало турганди
   
25 фев 18:21:01
Soccerland777
Азим Исмаилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узбекистон тарихида филиппов деган дарвозабон булганми????
1996 йилда Нефтчи Фарғоанани дарвозабони эди, Владислав Филиппов
   
25 фев 18:17:33
Soccerland777
GALABA Bizni take etmasin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нигерия Узбекистон 1995 йилда уйнаган, курганлар борми?
Stadiondan koʻrganman
   
25 фев 16:56:18
Азим Исмаилов
Abror Toymurodov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nimaga bu faqat Nigeriyaga ishlayapti Kongo undan oldin oyinlar otkazganku ularni ham bekor qilish kerak.Nigeriya Kongoning oldingi raqiblari bilan oynab yutsa undan keyin yollanmani olsin bolmasa Kongo chiqaversin
Хали Бу кетишда Иккови хам бормайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика