ЖЧ-2026. Миср камбек қилиб, Янги Зеландияни мағлуб этди

22 июн 2026, 08:00
"G" гуруҳидан ўрин олган Миср ва Янги Зеландия ўртасидаги баҳс якунланди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Янги Зеландия вакили Финн Серман ҳисобни очди. Баҳснинг 58-дақиқасида эса мирликлар ярим ҳимоячиси Мустафо Зико ҳисобни тенглаштирди. Баҳснинг 67-дақиқасида Муҳаммад Салоҳ ҳисобни мисрликлар фойдасига ўзгартирди. Учаршувнинг 82-дақиқасида эса Маҳмуд Ҳассан ҳисобни 3:1 кўринишга келтирди. Шу тариқа, мисрликлар Янги Зеландияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалида 4 очко билан етакчилик қилмоқда.

"G" гуруҳининг иккинчи тур якунига кўра, Миср терма жамоаси 4 очко билан етакчилик қилмоқда. Эрон ва Белгия ҳисобида 2 тадан очко бор, Янги Зеландия эса 1 очко билан турнир жадвалининг сўнгги ўрнида кетмоқда.

3-турда Эрон Миср билан тўқнаш келса, Белгия Янги Зеландия билан баҳс олиб боради.

ЖЧ-2026. G гуруҳи. 2-тур
21 июн. Ванкувер. “BC Place”
Янги Зеландия — Миср 1:3
Гол:
Сурман 15 — Зико 58, Салоҳ 67, Ҳассан 82.

Янги Зеландия — Крокомб, Пейн, Боксолл, Кекачей, Сермен, Белл, Стаменич, Сингҳ, Жаст, Маккоуотт (Олд 66), Вуд.
Миср — Шобейр, Иброҳим, Ҳани, Абул Футуҳ, Ашур, Зико, Фатҳи, Лашин, Аттия, Салоҳ, Мармуш.




Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia