UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  1 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  9 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  53 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  6 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  4

ЖЧ-2022 саралашини ёмон бошламаган Яман терма жамоаси ҳақида Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралашини ёмон бошламаган Яман терма жамоаси ҳақида

Эртага, 10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлиб ўтади.

Ўқувчиларимиз эътиборига Яман терма жамоаси ҳақида маълумотлар берамиз. Яман давлати 1990 йилга қадар иккига ажралган ҳолатда эди. 1990 йилга қадар Шимолий Яман ҳамда Жанубий Яман алоҳида терма жамоалар сифатида мусобақаларда иштирок этиб келишган. Мамлакат бирлашгач ҳозирги Яман терма жамоаси ташкил этилган, ҳамда у Шимолий Яманнинг меросхўри сифатида қайд этилган. Яман терма жамоаси U-17 ва U-20 жамоаларидан фарқи равишда ўз тарихида ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган.

Ямандаги сиёсий вазият туфайли 2015 йилдан буён маҳаллий чемпионат ўйинлари ўтказилмаяпти. Шу сабабли ҳам терма жамоанинг кўплаб футболчилари Қатар клубларида фаолият олиб боришади.



ОСИЁ КУБОГИ-2019
Осиё Кубогидаги дебют эса 2019 йилда содир бўлди. Эфиопиялик мураббий Абраҳам Мебрату бошчилигидаги яманликлар Филиппин, Тожикистон ва Непал каби жамоалар ўрин олган гуруҳда иккита ғалаба ва тўртта дуранг қайд этиб, Филиппин билан биргаликда БААда ўтадиган Осиё Кубоги финал босқичига чиқди. Бироқ қитъа чемпионати бошланишига оз қолганида Мебрату истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнига словакиялик Ян Кочиан бош мураббий этиб тайинланган эди. Айнан Кочиан жамоани Осиё Кубогида бошқарди. Қитъа биринчилигида Яман Эрон, Ироқ ва Вьетнам билан бир гуруҳдан жой олди. Дастлабки турда Эрондан 0:5 ҳисобида мағлубият қабул қилиб олинди. Сўнгра Ироққа 0:3 ҳисобида имконият бой берилди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Вьетнамга 0:2 ҳисобида ютқазган Яман ўз уйига биронта гол ура олмай қайтишга мажбур бўлди. Ян Кочиан мусобақа якунлангач терма жамоадан кетди.

ҒАРБИЙ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ
Яман ЖЧ-2022 саралашига бошланишидан аввал Ироқда ташкил этилган Ғарбий Осиё чемпионатида қатнашди. Ушбу мусобақада терма жамоани маҳаллий мураббий Сами Ҳасан Ал Наш бошқарди.

Эътиборлиси ушбу мутахассис терма жамоага тўртинчи бор бош мураббий этиб тайинланди. Биринчи бор Ал Наш 2009 йил январь ойидан октябрга қадар Яманни бошқарганди. Сўнгра 2012 йил январдан сентябргача ишлаган. Учинчи марта 2013 йил апрель ойидан декабрь ойига қадар Яман устози бўлган.

Ғарбий Осиё чемпионатида бўлажак рақибимиз ўртача иштирок этди. Дастлабки турда ўтган ой бизга "тарсаки берган" Фаластинга 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Сўнгра Сурия билан дуранг қайд этилди - 1:1. Яманликлар сафида ягона голни Муҳсин Қарави рақиб дарвозасига урди. Учинчи турга келиб Ал Наш шогирдлари Ливан устидан 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди. Эмад Мансур ҳамда Абдулвасеа Ал Матари ливанликлар дарвозасини ишғол қилди. Гуруҳ босқичининг охирги турида мусобақа мезбони Ироққа 1:2 ҳисобида ютқазган Яман 4 очко билан бешта жамоа орасида учинчи ўринни банд этди. Сўнгги турда ҳам Ал Матари ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.


ЖЧ-2022 САРАЛАШИ
Яман Жаҳон чемпионати саралашини ўзи учун жуда ҳам муаваффақиятли бошлади десак муболаға бўлмайди. Дастлабки турда Ал Наш бошчилигидаги жамоа сафарда Сингапур меҳмони бўлиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Яманликлар сафида Ал Матари ва Қарави гол уришди.

Иккинчи турни Яман ўз уйида Саудия Арабистони билан ўйнади. Ямандаги сиёсий вазиятлар туфайли терма жамоа ўз уй ўйинларини Баҳрайнда ўтказишга мажбур. 2018 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Саудия Арабистони билан баҳсда ҳам Яман 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва ўзига хос сенсацияни амалга оширди. Бу сафар ҳам Қарави тўп киритди, яна битта голга Омар Ал Даҳи муаллифлик қилди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари шу кунга қадар тўрт бор расмий ўйинларда тўқнаш келишган. Дастлабки икки баҳс ҳам ЖЧ-1998 саралаши доирасида 1997 йил бўлиб ўтган.

1997 йилнинг 9 май куни Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг тарихий ўйинини ўтказган. Сана шаҳрида Яман меҳмони бўлган Ўзбекистон Жаҳон чемпионатлари саралаши доирасидаги ўзининг дастлабки ўйинини ўтказган эди. Ўша учрашувда ҳозирда "Пахтакор" мураббийи бўлиб ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг пенальтидан урган голи эвазига вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучишган. Биринчи бўлим ўрталарида Илҳом Шарипов қизил карточка олгани ҳам эътиборга молик.


Яман - Ўзбекистон 0:1
Гол:
Нўъмон Ҳасанов 30 пенальти

Яманга қарши иккинчи ўйин 24 августда Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида 20000 томошабин гувоҳлигида бўлиб ўтган. Бу сафар Ўзбекистон рақиби устидан йирик 5:1 ҳисобида устун келган. Игорь Шквирин ва Олег Шацких иккитадан гол уришган бўлса, яна бир тўп Равшан Бозоров ҳисобига ёзилган.

Ўзбекистон - Яман 5:1
Голлар
: Игорь Шквирин 6, 68, Олег Шацких 61, 80, Равшан Бозоров 67 - Омар Ал Арики 31.

Бу жамоалар ўртасидаги учинчи ва тўртинчи ўйинлар ЖЧ-2018 саралаши доирасида бўлиб ўтган. 2015 йил 3 сентябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтказилган. Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоасига Александр Гейнрихнинг урган голи ғалаба келтирганди - 1:0.

Ўзбекистон - Яман 1:0
Гол:
Александр Гейнрих 51, - 1:0.
Четлатиш: Мудир Ал Радеи 87 (2СК)

Ниҳоят сўнгги ўзаро баҳс 2015 йил 17 ноябрь куни бўлиб ўтган. Ямандаги вазият туфайли баҳс Қатарда ташкил этилган ҳамда унда вакилларимиз 3:1 ҳисобида зафар қучишган. Биздан Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Станислав Андреев гол уришган.

Яман - Ўзбекистон 1:3
Голлар:
Ал Сарори 90+2 – Азизбек Ҳайдаров 7, Сервер Жепаров 31, Станислав Андреев 50.

Демак, Ўзбекистон ва Яман ўртасидаги тўқнашувларда вакилларимизнинг натижалари ажойиб: 4та ўйин 4та ғалаба, тўплар нисбати - 10:2. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Яман учрашуви 10 октябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади.



Яман футбол Ассоциацияси
Лақаби
– “Бахтли Яман”, “Қизил иблислар”.
Конфедерация - ОФК
Бош мураббий – Сами Ҳасан Ал Наш (Яман)
Сардор – Салим Саид
Энг кўп ўйин ўтказган – Ала Ал Саси (87)
Энг кўп гол урган – Али Ал Ноно (30)
Уй стадиони - "Ал Завра Спортс Сити" стадиони
ФИФА коди - YEM
ФИФА рейтингидаги ўрни - 137 (2019 йил 19 сентябрь)

Биринчи расмий ўйин
Судан – Яман 9:0

1965 йил 5 сентябрь, Миср.

Энг йирик ғалабаси
Яман – Бутан 11:2

2000 йил 18 февраль, Кувайт.

Энг йирик мағлубияти
Ливия – Яман 16:1

1965 йил, август, Миср.

Осиё Кубогидаги иштироки – бир марта (2019)
Энг яхши натижаси - гуруҳ босқичи (2019)


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика