

Ми Дин халқаро стадионида кечган баҳснинг 31-дақиқасида Фаҳад Ал Мувалладнинг пасидан кейин Солиҳ Ал Шеҳри гол урди. Шу тариқа, ҳисоб бошқа ўзгармади ва Саудия Арабистони очколари сонини 16 тага етказиб олиб, пешқадамликни мустаҳкамлади.
Вьетнам – Саудия Арабистони 0:1
Ми Дин стадиони
Гол: Солиҳ Ал Шеҳри 31'

Иккинчи учрашувда ҳам меҳмонлар ғалаба қозонишди. 85-дақиқада Али Мабҳут пенальтидан тўп киритиб, ўз термасига ғалаба келтирди.
Ливан – БАА 0:1
Саида халқаро стадиони
Гол: Али Мабҳут пенальти 85'




