ЖЧ-2022 саралаши. Кавани четлатилган ўйинда Бразилия Уругвайни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2020, 07:36
ЖЧ-2022 саралаши 4-тур баҳслари доирасида Бразилия терма жамоаси сафарда Уругвай билан ўйнади.

Ўйин тақдири 1-бўлимда Артур ҳамда Ришарлисон томонидан киритилган голлар ҳал этди. Уругвайликлар иккинчи бўлимни 1 киши кам бўлиб якунлади. Эдинсон Кавани 71-дақиқада майдондан четлатилди.

Бразилия ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 12 тага етказиб, мусобақа жадвалида яққол пешқадам бўлиб турган бўлса, Уругвай эса 6 очкоси билан 5-поғонадан жой олган.

Уругвай – Бразилия 0:2

Голлар: 0:1 – 34 Артур, 0:2 – 45 Ришарлисон.

Уругвай – Кампанья, Годин, Касерес, Хименес, Оливерос, де ла Крус (Родригес, 70), Нандес, Торрейра (Арамбарри, 60), Бентанкур (Родригес, 60), Нуньес, Кавани.

Бразилия – Эдерсон, Тиаго Силва, Данило, Лоди, Маркиньос, Артур, Эвертон Рибейро (Лукас Пакета, 90), Дуглас Луис (Бруно Гимараэс, 90), Габриэл Жезус, Ришарлисон (Эвертон, 70), Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Дуглас Луис (45), Хименес (51), Ришарлисон (59), Нандес (67), Родригес (76), Касерес (85), Маркиньос (90).

Четлатиш: Кавани (71).

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia