UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  0 19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  66 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  12 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  8 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10

ЖЧ-2022 саралаш. Сурия терма жамоасида энг кўп гол урган футболчи фаолиятини якунлади Янгиликлар

ЖЧ-2022 саралаш. Сурия терма жамоасида энг кўп гол урган футболчи фаолиятини якунлади

Сурия терма жамоасининг барча даврлардаги энг яхши тўпурари Фирас Ал Хатиб бутсаларини михга илишга қарор қилди.

Бу ҳақда 36 ёшли футболчи Твиттер саҳифаси орқали расман маълум қилди: "Мен 26 йил футбол ўйнадим. Энди эса хайрлашиш вақти келди. Ўйлайманки, келажак янада яхшироқ бўлади". 

Фирас Ал Хатиб терма жамоага яна ёрдам бериши мумкин эди, бироқ бош мураббий Фажр Иброҳим уни рўйхатга киритмагач фаолиятини тугатишни лозим топди. 

Терма жамоа бош мураббийи футболчининг қарорига шундай муносабат билдирди: "Аввалги турда Филиппин дарвозасига киритилган гол Фирас учун терма жамоадаги охирги гол бўлиб қолди. Мен Фирас учун хурсандман ва ҳар доим илиқ муносабатларни сақлаб қоламан. Муаммо шундаки, у ҳозир клубсиз, менга эса доим ўйин амалиётига эга футболчилар керак". 

Маълумот учун, Фирас Ал Хатиб Сурия терма жамоасида 36та гол урган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика