

Инглизлар гуруҳ босқичида Тунис, Панама ва Бельгия терма жамоалари билан ўйнайди.
"Гарет кўп йилларга мосланган жамоани қуришини истаймиз, шу сабабли у билан узоқ муддатлик шартнома тузганмиз. У жаҳон чемпионатини трамплин сифатида кўраётгани йўқ, Саутгейт Россияга ғалаба учун бормоқда. Бунинг учун футболчиларни танлаб оламиз ва улар Россияда ҳамда Евро-2020 ҳамда ЖЧ-2022да бор кучини кўрсатишади" - дейди Гленн.



