

“Бугунги кунда видеотакрорлар футболнинг бир бўлаги ҳисобланади. Шундай экан, биз бу масалада ижобий қарор қабул қилинишига ишонамиз. Шахсан мен VAR тизимидан фойдаланиш тарафдориман.
Бу тизим 1000та ўйинда синовдан ўтказилди. Аниқлик 93 фоиздан 99 фоизга ошди. Бу ажойиб кўрсаткич. Бундан футболчилар, мураббийлар ва албатта мухлислар ҳам хурсанд бўлишади”, – деди Инфантино.




