ЖЧ-2018да Англия терма жамоаси сардори ким бўлади?

Aslanov Jasurbek
9 мар 2018, 12:45
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейн Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси сардори бўлади.

Маълумотларга кўра, миллий жамоа бош мураббийи Гарет Саутгейт бу борада кўп бош қотирган ва баъзи шубҳаларга қарамай, сардорлик боғичини Кейнга бериш қарорини қабул қилди.

Англия терма жамоасига сардорлигига номзодлар сифатида Жордан Хендерсон, Гари Кэхилл, Жо Харт ва Эрик Дайер кўриб чиқилаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Star