ЖЧ-2018. Португалия — Испания учрашувига ҳакамлар тайинланди

Narzulla Saydullayev
13 июн 2018, 21:59
ФИФА ЖЧ-2018 доирасида 15 июнь куни бўлиб ўтадиган ўйинларга ҳакамларни тайинлади.

Миср — Уругвай учрашувини голландиялик Бьорн Куйперс бошқариб боради. 45 ёшли ҳакам иккинчи Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. У икки марта Европа лигаси финалида (2013 и 2018) ва бир мара ЕЧЛ финалида (2014) ишлаган.

Португалия ва Испания ўртасидаги баҳсга Жанлука Рокки тайинланди. Италиялик ҳакам 2004 йилдан буён Италия А серияси баҳсларини бошқариб келмоқда. Рокки 2012 йилги Олимпиада ўйинларининг ярим финалида ишлаган.

Марокаш — Эрон баҳсини Жунейт Чақир бошқариб боради. Чақир охирги иккита Европа чемпионатида ишлаган. Бразилиядаги мундиалда учта ўйинда ҳакамлик қилган. 2016 йил Бразилиядаги Олимпиада ўйинларида ҳам ишлаган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fifa.com