Жавоҳир Илёсов: "Нестеров ва Қувватов билан рақобатлашиш мен учун шараф"

Tolibjon Qosimov
11 ноя 2017, 13:06
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Рўзиқул Бердиев бошчилигида биринчи машғулотни ўтказди.

"Пахтакор" марказий стадионида ўтказилган машғулотдан олдин йиғинга чақирилган Жавоҳир Илёсовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Терма жамоадан чақирув олганим ўзим учун кутилмаган ҳолат бўлди, бундан жуда хурсанд бўлдим. Терма жамоадан таклиф олиш мен учун шараф.

Дарвозабонлардан олдин кўпроқ Санжар Қувватовни кузатиб борар эдим, Игнатий Нестеров ҳам жуда кучли. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади, улар билан ишлаш мен учун шараф ва бу фойдали бўлади", - деб айтиб ўтди Илёсов.


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia