

Жавлон Иброҳимов елка суягини синдириб олганлиги сабабли бугун операция столига ётқизилади. Бу ҳақда "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан "Қизилқум" билан ўйиндан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманида хабар қилди. Футболчи камида 2 ойни майдондан ташқарида ўтказиши тахмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 августь куни "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичида "Пахтакор" билан куч синашади. Ушбу муҳим ўйинда "қалдирғочлар"га Жавлон Иброҳимов ёрдам бера олмайди.



