Жавлон Аноров: “Бугун катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”
		
		09 ноя 2021 18:52
        Янгиликлар	
	 
				 
				Жавлон Аноров: “Бугун катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”
Бугун “Максам-Чирчиқ” клуби 2-тур сўнгги учрашувида “Насаф”га қарши майдонга тушди. Беллашув 1:0 ҳисобида чирчиқликларнинг ғалабаси билан якунланди. Ягона голни
“Максам-Чирчиқ” сафида Жавлон Аноров киритди. Ўйиндан кейин Аноров билан суҳбатлашдик.
“Бугун жуда қийин ўйинни ўтказдик. “Насаф” биз кутгандан ҳам яхшироқ ўйнади ва қаршилик кўрсатди. Ғалабага бўлган катта иштиёқимиз эвазига муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Бугун кам хато қилган жамоа ғалаба қозониши мумкин эди. Якунда биз эса уч очкога эга бўлдик.
Бу йил олдимизда мавсумни кучли учликда якунлаш вазифаси қўйилганди. Мавсум олдидан таркибимизда турли жамоалардан янги ўйинчиларни таклиф қилинган. Улар билан майдонда тил топишиб кетиш учун бироз вақт керак. Кейинги турга қадар машғулотларда пуҳта тайёргарлик кўрамиз. Йўл қўйилган хатолар устидан ишлаган ҳолда, жамоавий ўйиндаги камчиликларимизни яхшилаймиз. Ишонаманки, кейинги ўйинларда натижаларимиз ижобий кўриниш олади", - деди Жавлон Аноров.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар