UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Расман: "Атлетико" Бразилияда ижарада ўйнаётган футболчисини ортга қайтаради  0 12:03Улуғбек Мирзаев: "Бунёдкор"нинг 15 йиллигида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" собиқ футболчилари ўзаро ўйнашади"  4 12:02Карикатура: Златан "Милан"нинг асосий ўйинчисими?  0 11:48Olamsport: Эртанги UFC турнири, Хабибни америкалик курашчилар билан таққослашди ва бошқа хабарлар  0 11:41Акмал Шораҳмедов: "Хотиржамликка берилмасдан, масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб, берилган имкониятни қадрига етишимиз керак"  1 11:35Махрез: "Ҳозир ЧЛни ютишнинг айни вақти. Бу учун бизда ҳамма нарса бор"  1 11:12ПФЛ: Республика Махсус Комиссиясининг мазкур қарори футболимиз жамоатчилиги учун жуда қувончли хабар бўлди  0 11:11Испанияда мухлисларнинг стадионга қачон қайтиши маълум бўлди  1 10:48"Бавария" бир йил олдин 80 миллионга харид қилган ўйинчисини Сане билан бўладиган битимга қўшишга тайёр  3 10:24К-лига. Бугун Турсунов ва Ашурматов жамоалари ўйнайди  3 10:01Машарипов "Трабзонспор"га ўтмайди, унинг нархи туркларни шокка туширди  81 10:00Бундеслига. "Фрайбург" - "Байер Леверкузен" 0:1  0 09:57Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 73 ёшда!  11 09:50“Милан”га “Бёрнли” футболчиси керак   2 09:44Суперлига битта шаҳарда давом этадими, ўйинларга ОАВ киритиладими, ПРО-лига қандай бўлади? Диёр Имомхўжаев билан эксклюзив суҳбат  16

Жасур Жалолиддинов: “Реванш олиш пайти келди” Янгиликлар

Жасур Жалолиддинов: “Реванш олиш пайти келди”

Биласиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига Осиё чемпионати саралаш босқичида Афғонистон, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони рақиблик қилади.

Гурухда ғолиблик учун рақобатда мезбон жамоа яъни, саудиялик ёшларни мағлуб этишга тўғри келади. Одатда, бу каби ўйинлардан аввал мухлисларда ўзига яраша ҳадик бўлади. Лекин, футболчиларда муваффақиятга бўлган интилиш ўта юқори. Сўзимизни терма жамоа сардори Жасур Жалолиддинов ҳам тасдиқлади.

- Ҳозирги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси савия ва маҳорат бобида Осиё грандлари билан тенглаша оладими?

- Сиз Япония ва Кореяни назарда тутяпсизми? Менимча, улар биздан доим устун бўлиб келган. Юқори савиядаги терма жамоаларни кучли хоҳиш ва ирода эвазига мағлуб этиш мумкин.

- Мусобақадаги рақиблар тўлиқ ўрганилдими? Афғонистон билан “CAFA CUP” турнирида жуда қийин ўйин ўтказган эдик...

- Деярли барчаларини яхши биламиз. Ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқамиз. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Кўзлаган мақсадимизга эришиш ва бизни қўллаб-қувватлаб турган исонларга чиройли ўйин ва ғалабани тортиқ қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Барибир гуруҳда биринчи ўрин учун кураш Саудия Арабистони билан кечиши табиий...

- Албатта. Икки йил олдинги мағлубиятни унутганимиз йўқ. Бунинг учун улардан реванш олиш пайти келди деб ўйлайман. Йигитларда иштиёқ кучли. Агарда, Осиё чемпионати ватанимизга берилмаган тақдирда ҳам ўз ўйинимиз билан бунга лойиқ эканлигимизни кўрсатмоқчимиз. Турнир олдидан ҳаммаси жойида. Муаммолар йўқ.

- “Бунёдкор” ўйинидаги пасайишнинг сабабларини айта оласизми?

- Кечирасиз, бу борадаги саволларга аниқ жавоб бера олмайман.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг