Жасур Жалолиддинов қаерда?

Narzulla Saydullayev
12 авг 2024
"Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов тез орада хориж клубига кўчиб ўтади.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Жалолиддинов тез орада Эроннинг "Сепахон" клуби аъзосига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Жалолиддинов "Нефтчи" - "Динамо" учрашувида қайдномада йўқ эди.

Футболчи жорий мавсум Суперлигада 10та ўйин ўтказиб 2та гол урган ва битта ассист қайд этган.  


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia