Жасур Азимов: "Вазиятлардан фойдаланиш устида ишлашимиз керак"

Aslanov Jasurbek
9 июл 2020, 17:02
Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Про лига иккинчи турида сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб аламли мағлубиятга учради.

"Истиқлол" билан кечган учрашувдан сўнг "Динамо"нинг етакчи футболчиси Жасур Азимов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин биз кутгандан ҳам қийин кечди. Ўз майдонимизда ғалаба қозонишни истагандик. Вазиятлардан фойдаланиш устида кўпроқ ишлашимиз керак. Бунинг учун машғулотларда янада қаттиқ меҳнат қилишимиз талаб этилади. Мағлубиятга сабаб сифатида фақат шуни кўрсатишим мумкин. Футболда ғалаба ва мағлубиятга бирга юради. Вазиятлардан фойдаланган жамоа ғалаба қозонади. Кейинги ўйинларда уч очко ишлашга ҳаракат қиламиз",- дейди Жасур Азимов.



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›