Жасур Азимов: "Нефтчи"га омад кулиб боқди"
04 июл 2020 14:28
Янгиликлар
Жасур Азимов: "Нефтчи"га омад кулиб боқди"
ПРО лиганинг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг самарқандликлар сардори Жасур Азимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Ўйин ҳақида фикрим, меҳмонда ўйнашимизга қарамасдан кўпроқ ҳужумда ўйнашга ҳаракат қилдик. Афсуски, биргина хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Кейинчалик эса ўзимизнинг вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Менимча шунинг эвазига ютқаздик деб ўйлайман.
Рақиб жамоа хам учрашувга яхши тайёргарлик кўрган экан. Тезкор голдан сўнг чуқур ҳимоядан ўйин олиб борди. Омад фарғоналикларга кулиб боқди. Келаси учрашувда ўз уйимизда ғалаба қозонишга ва самарқандлик мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Жасур Азимов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар