Жароҳат олган Винисиус неча ҳафта майдонга тушмайди?

Aslanov Jasurbek
28 авг 2023, 20:53
Винисиус Жуниор жароҳат туфайли бир неча ҳафтани ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" вингери "Сельта"га қарши ЛаЛига баҳсида ўнг сонининг юқори қисмидан жароҳат олган эди.

Маълумотларга кўра, Винисиус 6 ҳафта майдонга туша олмайди. У "Хетафе", "Реал Сосьедад", "Атлетико", "Лас-Пальмас" ва "Жирона"га қарши ЛаЛига ўйинлари ва битта Чемпионлар лигаси учрашувини ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Realmadrid.com