

“Монпелье” билан баҳсдан сўнг ғалаба қозониш муҳим эди. Бу муваффақият бизга ўзимизга бўлган ишончни қайтаради ва мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилаб олишимизга имкон беради. Футболчиларимиз ҳали ўзларида қўшимча имкониятлар етарли эканини кўрсата олди. Боиси жамоа Головин, Желсон ва Балло-Туреларсиз яхши натижага эриша олди. Бу эса биз учун жуда яхши хабар. Ўтган мавсумни ҳисобга олмасак, “Монако” жорий мавсум ҳаммадан кўп гол урмоқда. Бу бизнинг ўйин фалсафамиз. Энди фақатгина ҳимоявий жиҳатдан ўйинимиздан кучайтиришимиз керак”, — дейди Леонарду Жардим.



