Жанубий Корея. Ашурматов 6-турнинг рамзий жамоасига киритилди

24 мар 2021, 15:32
Футбол бўйича Жанубий Корея К-Лигасининг 6-тур баҳслари якунига етган этди.

К-Лига мазкур турнинг рамзий жамоасини эълон қилди. Эътиборли жиҳати, "Канвон" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Рустам Ашуртамов ҳам рамзий жамоадан ўрин эгаллади. 24 ёшли ҳимоячи 21 март куни ўтказилган "Инчон Юнайтед" билан ўйинда ҳисобни очган эди.

Рамзий жамоа билан танишинг.

Дарвозабон: Сонг Б.К.

Ҳимоячилар: Чо. Й.М., Жеон Т.В., Ашурматов Р.

Ярим ҳимоячилар: Ки С.Й., Ли Ж.С., Хан К.Й., Ли С.Й.

Ҳужумчилар: Ли К.Ҳ., Ким Д.В., Сезар Силва.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›