UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  0 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз. Оғир ўйин бўлди. Йигитларга характер учун раҳмат айтаман. Олдинда яна 12та ўйин бор, ҳар бир ўйинда сифатли ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.  

- Кубокда "Машъал" билан ўйиндан сўнг Сиз "Қизилқум" Суперлига иккинчи даврасини Самарқанда ўтказади деб айтгансиз. Лекин бу жараён амалга ошмади, сабаби нима?

- Футболда шу каби кутилмаган ҳолатлар ҳам учраб туради. "Динамо" стадионида "Сурхон" уй ўйинларини ўтказиши маълум қилинди. Нима ҳам дердик, тартиб-қоидага асосланган ҳолда футбол ўйнаймиз.  Бизда Қаршидаги стадион уй ўйингоҳидек қадрдон бўлиб қолди.

- Ўйин давомида Илҳом Ваҳобовга қаттиқ эътироз билдирдингиз. Шуни изоҳини берсангиз...

- Ўйин ҳароратида бўладиган жараён бу. Биз мураббийлар штаби билан аниқ режа асосида ишлаймиз. Шу сафар ўхшамади.

- "Бунёдкор" сизнинг жамоангиз учун қулай рақиб бўлиб қолаяптими?

- Ўша статистикани мен ҳам кўрдим. "Бунёдкор" бу - тўғриси, буюк клуб. Жамоа ўз номига, ўз мақомига мос бўлиши керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика