UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  0 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  2 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  8 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  10 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1

Жамшид Саидов: "Биргина хато қимматга тушди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Биргина хато қимматга тушди"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Албатта, қийин ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда "Сурхон" вакиллари кўпроқ имкониятларга эга бўлишди. Биз учрашувнинг биринчи қисмида бўш ўйин кўрсатдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз жонланди, вазиятлар яратдик. Бироқ биргина хато қимматга тушди. Рақиб айнан ўша хатодан фойдаланиб гол уриб кетди. 


- Кухианидзе нега эртароқ алмаштирилмади? 


- У ҳаракат қилди, фаол бўлишга интилди. Ёмон ўйнади деб айта олмайман. Иккинчи бўлимда янги кучларни майдонга ташлаб, ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик. 


- Асрор Ғофуров билан боғлиқ вазиятдаги фикрингиз? 


- Вазиятга баҳо берувчи ҳакамлар ва ўйин назоратчилари бор. Буни муҳокама қилиш менинг ваколатим доирасидаги иш эмас. Ҳакам вазиятни кўрди, VAR орқали ҳам таҳлил қилди. Ишонч билан шундай қарорга келган экан, биз бунга эътироз билдирмаймиз. Кимдир жиддий жароҳат олиб қолмаслиги тарафдоримиз. 


- Кубокдаги ўйинда жамоангиз асосий таркибда ўйнамаганди. Шу боис балки футболчиларга бир оз тонус етишмагандир?  


- Бўлиши ҳам мумкин. Балки нотўғри ҳамдир. Бу футбол, олдиндан нима бўлишини билмаймиз. Биз кубокда ҳам, бугун ҳам ғалаба учун ўйнадик. 


- Иккинчи бўлимда жамоангиз ўйини кучайиб кетди. Сир бўлмаса, танаффусда футболчиларга нималарни айтдингиз? 


- Биринчи бўлимда ёмон ўйнаганимиз ҳақида айтдим. Ўйинни кучайтиришимиз ва ғалаба ҳақида ўйлаш лозимлигини тушунтирдим. Ҳақиқатдан ҳам иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, бироқ вазиятларни якунлашда хатоликларга йўл қўйдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика