

Машғулотдан олдин терма жамоа ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров эртанги ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Терма жамоа аъзолари эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр. Осон ўйин бўлмайди, лекин 3 очко олиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Рақиб сафида ҳужумда индивидуал кучли футболчилари бор. Аммо биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
Об-ҳаво ажойиб, аммо ёмғир майдонга бироз халал беради. Майдонга тушиб ғалаба учун боримизни берамиз.
Таркибдаги ҳар бир футболчининг ўрни билади, лекин уларнинг ўрнини босадиган ўйинчлар ҳам бор", - деди Жамшид Искандеров.




