Жамшид Искандеров: "Ҳужумкор ўйнаймиз, лекин ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз"

Iskandarov Abdulaziz
29 авг 2025, 21:20
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров эртага бўлиб ўтадиган Ўмонга қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Яхши тайёргарлик кўрмоқдамиз, йигитлар ҳам секин-аста қўшилмоқда. Эртага чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қиламиз. 

Миллий футбол марказидаги шароитлар яхши. Бундай инфратузилма керак деб ўйлайман. 

Машғулот жараёнларида 5 талик ҳам, 4 талик схема ҳам қўлланилди. Ҳужумкор ўйнаймиз, ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш лозим. Юз фоиз тайёргарлик кўриб ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Жамшид Искандеров.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати