

"Sky Sports" нашрининг ёзишича, айни дамда жамоани бошқараётган Крис Уайлдер яқин вақтлар ичида жамоа бошқарувидан кетишни истамоқда. 53 ёшли мутахассис "Шеффилд"ни 2016 йилнинг майидан буён бошқармоқда. У жамоани Лига 1 (куч борасида учинчи дивизион)дан АПЛга олиб чиққан.
Ушбу мавсумда йоркширликлар АПЛнинг 28 турида 14 очко жамғариб, сўнгги ўринда боришмоқда.



