

Осиё Чемпионлар лигасида қатнашаётган "Ал-Насср" клуби 16 октябрь куни чорак финал учрашувини ўтказади. Жалолиддин Машарипов ушбу баҳсга тайёргарлик кўриш учун клубининг илтимосига кўра, терма жамоа ихтиёрини тарк этди.
Жамоанинг яна бир аъзоси Одил Ҳамробеков эски жароҳати безовта қилаётганлиги сабаб умумий гуруҳдан ажратилган ҳолда якка тартибда машғулот олиб бормоқда.



