Итальян топ-клуби Алонсони "Барселона"дан илиб кетмоқчи

Alisher
31 авг 2022
Миланнинг "Интер" клуби "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсони "Барселона"дан илиб кетмоқчи.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "нерадзуррилар" вакиллари испанияликнинг атрофидаги инсонлар билан келажакдаги режалар бўйича алоқага чиқишди.

"Интер"га бирдан Алонсо фақат "Барселона"га ўтишни хоҳлаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Испанияда трансфер ойнасида 2 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 2:00да ёпилади.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/FabrizioRomano