Италия Украина чемпионати ўйинларини мамлакатда ўтказишга тайёр

Alisher
5 мар 2022, 14:44
Италия Украина чемпионатининг қолган қисмини ўзида ўтказишга тайёр.

Бу ҳақда Италия футбол федерацияси (FIGC) раҳбари Габриэле Гравина маълум қилди.

"FIGC қочқинларни қабул қилишга ёрдам бераётгани каби Украина чемпионати ўйинларини ҳам қабул қилишга тайёр. Биз бошқа ташаббуслар устида ҳам ишлаяпмиз", - дейди Гравина.

Украина чемпионати 24 февралда тўхтатилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia