Италия терма жамоаси ҳимоячиси Исроилга қарши ўйинда қатнашмайди
09 сен 2024 11:16
Янгиликлар
Италия терма жамоаси ҳимоячиси Исроилга қарши ўйинда қатнашмайди
Италия терма жамоаси ва Англиянинг "Арсенал" клуби ҳимоячиси Риккардо Калафьори Миллатлар Лигасининг 2024/25 йилги мавсумида Исроил термасига қарши ўйинда майдонга тушмайди, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Хабар қилинишича, "скуадра адзурра" мураббийлар штаби Франция терма жамоасига қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида жароҳат олган 22 ёшли Калафьорининг соғлиғи билан таваккал қилмасликка қарор қилган. Шу тариқа ҳимоячи ўз клубига қайтадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва Италия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар Лигаси беллашуви бугун 23:45 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар