Италия Кубоги финали олдидан “Ювентус”да уч йўқотиш бор

Eldor Akmurzayev
14 июн 2020, 20:10
17 июнь куни Римда Италия Кубогининг ҳал қилувчи беллашув бўлиб ўтади.

Финалда “Ювентус” “Наполи”га қарши тўқнаш келади. Маълум бўлишича, ушбу баҳсни жароҳат туфайли Гонсало Игуаин, Аарона Рэмзи ва Жоржо Кьеллини ўтказиб юборади. Улар “Милан”га қарши ярим финал учрашувида ҳам иштирок этишмаган. Шунингдек,ҳимоячи Мерих Демиралнинг қатнашиши ҳам сўроқ остида.

Ўз навбатида неаполликлар сафида дарвозабон Давид Оспина дисквалификация туфайли, Костас Манолас ҳамда Станислаб Лоботка эса лазаретдалиги боис туринликлар қарши беллашувда ўйнамайди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›