Италия Кубоги финали мухлислар билан ўтади

Mirjalol Normatov
29 апр 2021, 22:33
Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги расман мамлакат кубоги финали мухлислар билан ўтишини маълум қилди.

Баёнотга кўра, "Реджо нелль'Эмилия" стадионида ўтадиган "Аталанта" ва "Ювентус" жамоалари иштирокидаги ўйинни 20 фоиз мухлислар бевосита томоша қилишлари мумкин бўлади. 

"Сассуоло"нинг уй стадиони ҳисобланган аренанинг сиғимига қарайдиган бўлсак, ўйинга тахминан 4700 киши киришига рухсат этилади ва улар карантин қоидаларига қатъий риоя қилишади.

Финал 19 май куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia