Италия Евро-2020га чиққани боис Манчинининг шартномаси автоматик узайтирилди

Aslanov Jasurbek
14 окт 2019, 18:48
Calciomercato хабарига кўра, Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини 2022 йилгача ўз лавозимида қолади.

Аслида мутахассиснинг Италия футбол Федерацияси билан шартномаси 2020 йил июль ойида тугаши керак эди. Лекин, манбага кўра терма жамоанинг Европа чемпионатига чиқиши Манчини билан ўртдаги битмнинг автоматик равишда 2022 охиригача узайтирилишини таъминланган. 

Эслатиб ўтамиз, “Скуадра Адзурра” у бошқарувида кетма-кет саккиз ўйининг еттитасида ғалаба қозонди.

Евро-2020 саралашнинг навбатдаги учрашувини Манчини шогирдлари Лихтенштейнга қарши ўтказишади. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: calciomercato