Италия 2006 йилдан бери энг яхши сериясини намойиш этмоқда

Aziz Tukhtamuradov
26 мар 2021, 09:40
Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Шимолий Ирландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Роберто Манчини жамоаси 23 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмаяпти: 18 ғалаба, 5 дуранг. 

Бу "Скуадра Адзурра"нинг 2006 йилнинг июлидан буён қайд этаётган энг яхши натижасидир. Жамоа ўшанда Марчелло Липпи бошчилигида 25 та ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этганди. 

Сўнгги марта Италия терма жамоаси Манчини қўл остида 2018 йилнинг 10 сентябрида Португалияга (0:1) ютқазиб қўйганди. 

Италияликлар навбатдаги ўйинни 28 март куни Болгарияга қарши ўтказишади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Sports