“Истиқлол” Ўзбекистон кубоги соҳиби

Narzulla Saydullayev
11 окт 2016
Бухорода жисмоний тарбия жамоалари, Иккинчи Лига клублари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кубоги соҳиблари ўртасида 2016 йилги Ўзбекистон Кубоги баҳслари бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Ушбу мусобақада Фарғона вилоятини шарафини ҳимоя қилган “Истиқлол” жамоаси мусобақа бош совринини қўлга киритди. Бу ташкил топган жамоа яқинда Фарғона вилояти кубоги соҳибига айланганди.

Бухородаги турнирда “Истиқлол” барча рақибларини доғда қолдиршга эришди. Аввалига гуруҳда “Насаф” Қарши (4:1), “Сочак” (Самарқанд) клубларидан устун келган фарғоналиклар ярим финалда ОАЗСК (Урганч)ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Финал эса “Нефтчи” (Жарқўрғон) жаоаси билан рўбарў келган “Истиқлол” ушбу рақибни ҳам 1:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди ва мусобақа ғолибига айланди. Шунингдек. биринчи лига ўтиш турнирида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

А. Деҳқонов


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: kokand1912.uz